Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


САВОЛ: Мен ҳуқуқшунос бўлиб ишлайман. Яқинда ташкилотнинг ички тартиб ва қоидаларига оид ҳужжатларини қайта кўриб чиқдим ҳамда амалдаги жамоа шартномасининг айрим қоидаларини ўзгартириш зарурлигини аниқладим. Жамоа шартномасини қайта тузса бўладими?

Д.Набиева, Гулистон шаҳри

ЖАВОБ: Ҳа, бўлади, лекин бунинг учун жамоа музокаралари олиб бориш зарур. Жамоа музокаралари ходимлар ва иш берувчиларнинг вакиллари томонидан жамоа шартномасини тузиш ва ўзгартириш мақсадида олиб борилади. Сиз киритилиши лозим деб ҳисоблаётган ўзгартиришлар меҳнатга оид муносабатларни шартномавий тартибга солишга кўмаклашиши, шунингдек, ходимлар ва иш берувчиларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини мувофиқлаштиришга қаратилган бўлиши лозим.

Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Даврон Бурхонов жавоб берди.