Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

КОНТРАКТ УЧУН ОРТИҚЧА МАБЛАҒ ТЎЛАНГАН ЭКАН


Талаба бўлиш ҳам бир бахт. Комила ана шундай бахтни туйган ёшлардан. У олийгоҳ талабаси бўлишни орзу қиларди, тинимсиз ўқиш, ўрганиш ва меҳнатлари самара бериб 2016 йилда Гулистон Давлат Университетининг Инглиз тили йўналишига тўлов контракт асосида ўқишга кирди.

Фарзанди олий маълумотли бўлишини чин кўнгилдан истаган ота-она “тўлов контракт бўлса ҳам ҳар на, ўқимишли бўлсин қизим” дея, бор имкониятларини ишга солиб иш ҳақларидан контракт учун тўловларни амалга оширишди. Комила ўқишни тамомлади, оила қурди.  

Обулқосим ака қизининг ўқиши учун тўланган тўловларни  кўздан кечириш мақсадида Гулистон давлат университетига мурожаат қилди ҳамда тўланган маблағ учун солиштирма далолатномасини олди. Маълум бўлишича, Комиланинг ўқиши учун 2016-2020 йиллар давомида жами 3 281 003 ( уч миллион икки юз саксон бир минг уч) сўм миқдорида ойлик иш ҳақлари контракт тўловига ортиқча ўтиб кетган. Обулқосим Эшбоев  ушбу ўтказилган маблағларини қайтарилишида амалий ёрдам беришни сўраб Боёвут туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

Туман адлия бўлими аралашуви билан Обулқосим Эшбоев ҳамда Феруза Эшбоеванинг фарзанди Мавлонова (Қаршибоева) Комила Обулқосим қизи ўқиши учун ўтказилган маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Обулқосим ака бироз адашган экан, контракт учун 3 281 003 ( уч миллион икки юз саксон бир минг уч) сўм эмас, 505 003 (беш юз беш минг уч) сўм ортиқча тўланган бўлиб чиқди, 2 776 000 (икки миллион етти юзу етмиш олти минг) сўм тўғри тақсимланиб фарзанди  Мавлонова (Қаршибоева) Комила Обулқосим қизи контрактига ўтганлиги исботланди.  

Адлия бўлимининг кўмагида контракт учун ортиқча тўланган 505 003 (беш юз беш минг уч) сўм маблағ қайтариб берилди. 


Жаҳонгир Шомирзаев,

Боёвут туман адлия бўлими бошлиғи