Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Cўраган эдингиз...


Савол: Мулк ҳуқуқи нима, мулк ҳуқуқининг шакллари, субъектлари ва объектлари ҳақида маълумот берсангиз?

Тоҳир Нодиров, Сайхунобод тумани, “Шодлик” МФЙ

Жавоб: Мулк ҳуқуқи – ФКнинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.

Мулк шакллари – Ўзбекистон Республикасида мулк хусусий мулк ва оммавий мулк шаклларида бўлади.

Мулк ҳуқуқининг субъектлари - фуқаролар, юридик шахслар ва давлат мулк ҳуқуқининг субъектларидир.

Мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида бир шахсга ёки икки ва ундан ортиқ шахсларга қарашли бўлиши мумкин.

Мол-мулк фуқаро, юридик шахс ёки давлатнинг мулки бўлишига қараб мулк ҳуқуқини, мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини вужудга келтириш ва бекор қилиш хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.

Мулк ҳуқуқининг объектлари – ер, ер ости бойликлари, сувлар, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар, корхоналар, ашёлар, шу жумладан бинолар, квартиралар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, хом ашё ва маҳсулот, пул, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулк, шунингдек интеллектуал мулк объектлари мулк бўлиши мумкин.


Саволга Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Азиз Мавланов жавоб берди.