Yangiliklar
Мирзаобод туман адлия бўлими томонидан туманда жойлашган ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан "Конституция - Эркинлик, Адолат ва Тенгликнинг мустаҳкам пойдевори" ҳамда хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш борасида "Биз зўравонликка қаршимиз" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Оқолтин туман адлия бўлими томонидан, туман маънавият ва маърифат бўлими, "Нуроний" жамғармаси билан ҳамкорликда тумандаги Фарғона шаҳарчасида жойлашган Н-Р- сонли ҳарбий қисм офицер ва хизматчилари учун "Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар" мавзусида семинар ташкил этилди.
Биз бугун Конституциямизни варақлар эканмиз, ўзида жаҳон конституциявий тараққиёт тажрибаси, умуминсоний ва шарқона қадриятлар ҳамда халқимизнинг ҳаёт синовларидан ўтган ҳуқуқий маънавият қадриятлари ифодасини кўрамиз. Ўзининг мазмун-моҳияти “Инсон, унинг ҳаёти эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади” деган юксак инсонпарварлик қоидага асосланади.
Сирдарё вилоят адлия бошқармасида адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкуловнинг фуқаролар учун шахсий қабули ташкил этилди.
Бугун Сирдарё вилоят адлия бошқармаси эрталабдан гавжум бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида илгари сурилган бешта муҳим ташаббусдан келиб чиқиб, шунингдек, ходимларнинг ишчанлик қобилиятларини ошириш, ходимлар ўртасида маънавий муҳитни янада ривожлантириш ҳамда фарзандларнинг ўз ота-оналарини иш жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида бошқарма биносида "Оила куни" (Family day) тадбири ўтказилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан сайлов қонунчилиги тарғиботи қизғин давом эттирилмоқда.
Барча ҳудудларда бўлгани каби, Ховос туманида ҳам сайлов қонунчилиги ойлиги қизғин давом этмоқда.
Туман адлия бўлими жойларда ҳамкор ташкилотлар билан аҳолининг барча қатламига Сайлов кодекси ҳамда сайлов қонунчилигига киритилган янгиликлар мазмун-моҳиятини етказиш бўйича ишларни тизимли ташкил қиляпти.
Жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар Кенгашларига сайловлар арафасида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан жойларда сайлов қонунчилиги тарғиботи юзасидан давра суҳбатлари, учрашув ва семинарлар ўтказилмоқда.
2019 йилда мамлкатимиздаги энг муҳим сиёсий жараёнлар - сайловлар ўтадиган кун тобора яқинлашиб келяпти. Шу муносабат билан адлия органлари томонидан аҳолининг барча қатлами ўртасида сайлов қонунчилиги тарғиботини тизимли давом эттирмоқдалар. Меҳнат жамоалари, таълим муассасаларида ўтаётган тарғибот тадбирларида фуқароларни сайловларда шахсан иштирок этиб, овоз беришга чорланмоқда.
Вилоятдаги ижтимоий соҳа объектларининг қиш мавсумига тайёргарлиги кун тартибидаги долзарб масала бўлиб қолмоқда.
Шу муносабат билан ҳудудларда адлия бўлимлари масъул ходимлари таълим муассасаларида бўлиб, қиш мавсумига тайёргарлик, ўтин-кўмир заҳираси шакллантирилганлигини ўрганмоқдалар.