Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

ҲАР БИР ФУҚАРОНИ РОЗИ ҚИЛИШ –АСОСИЙ БУРЧИМИЗ


ҲАР БИР ФУҚАРОНИ РОЗИ ҚИЛИШ –АСОСИЙ БУРЧИМИЗ
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси, туман-шаҳар адлия бўлимлари раҳбарларининг жойларда манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда сайёр қабуллар ўтказилиши йўлга қўйилди.
Хусусан, аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада ошириш мақсадида энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари ва  маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси Сардоба туман бўлими, Сардоба туман адлия бўлими билан ҳамкорликда тумандаги Халқ қабулхонаси биносида оммавий сайёр қабул ташкил этилиб, қабул жараёнида фуқаролардан 20 га яқин мурожаатлар қабул қилинди. Уларнинг 9 таси бўйича жойида ҳуқуқий тушунтириш берилиши таъминланди. Шунингдек, ўрганиш талаб этиладиган 11 та мурожаатлар белгиланган тартибда кирим қилиниб, назорат остига олинди.
Жумладан, фуқаро Н.Кенжаева Сардоба туманининг “Халқобод” маҳалласида истиқомат қилади. У 2-гуруҳ ногирони бўлишига қарамай сайёр қабулга ташриф буюрган. Мурожаатчи тиббий сабабларга кўра эшитиш имконияти чекланганлиги сабабли, эшитиш аппарати олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Мурожаат Адлия бўлими ходимлари томонидан ўз ўрнида қабул қилиниб, айни вақтда тумандаги тиббий ижтимоий хизматлар шўъбаси орқали қаноатлантирилди.