Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Байрам арафасида саховат тадбирлари ўтказилди


Байрамлар арафасида меҳр ва эътиборга муҳтож инсонларни йўқлаш, уларга хайр-саховат кўрсатиш анъанага айланган.

Янги йил байрами арафасида халқимизга хос ушбу эзгу фазилатлар янада бўй кўрсатди.

Сардоба тумани адлия бўлими томонидан амалга оширилган хайрли ишлар бир қанча оилаларга олам-олам қувонч олиб кирди.

Хусусан, тумандаги “Янги қишлоқ”, “Халқобод”, “Пахтакор” маҳаллаларида яшовчи 10 га яқин фуқароларга туман адлия бўлими ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, МФЙ раислари ҳомийлигида моддий ёрдам пули ва озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди.
-        Улуғ айём кунларида ҳол-аҳвол сўраб, кўрсатган беминнат ёрдамлари учун туман адлия бўлимига, маҳалла раҳбарларига миннатдорчилик билдираман, - дейди  Янги қишлоқ маҳалласида истиқомат қилувчи  Матлуба Азимова.

-        “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида маҳаллаларда бўлдик, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида бепул маслаҳатлар бердик, жараёнда уларнинг ҳаёт тарзи билан ҳам танишдик. Қолаверса, сайёр қабуллар орқали аҳолининг мурожаатларини қабул қилдик, уларнинг муаммоларига ҳуқуқий ечим топишга кўмаклашдик. Ушбу фуқаролар ҳам бўлиб ўтган сайёр қабулларда адлия органларига мурожаат билан чиқишган эди. Уларнинг муаммолари ҳал қилинди, байрам баҳона уларни табриклаб келдик, моддий кўмак ҳам бердик, - дейди туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Илҳом Юнусов.

Хулоса ўрнида айтганда, бу каби хайрли ишлар халқнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада оширишда муҳим омиллардан биридир. 


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими