Янгиликлар
"Адлия тадбиркорга дўст" лойиҳаси доирасидаги тадбир Сирдарё туманидаги қўшма корхонада ташкил қилинди
“PENG – SHENG” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасида қатор ишлаб чиқариш цехлари бўлиб, уларда асосан кафель, керамика, аёлларнинг мавсумий пойабзаллари ва уй ҳайвонлари учун озуқа маҳсулотлари, ишлаб чиқарилади.
Энг муҳими, корхонада чет эл стандартларига мос маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда ҳамда экспорт қилинмоқда.
Сирдарё туман адлия бўлими қўшма корхона фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ушбу фаолият турини янада ривожлантиришга оид қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор қилди.
Хусусан, тадбиркорлик субъектлари ўртасида товар белгиларининг тадбиркорлик фаолиятидаги ўрни ва самараси, товар белгиларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига барҳам бериш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Яна бир гап, корхонада иссиқхона ҳам ташкил этилган бўлиб, бу ерда гул кўчатлари ҳам етиштирилмоқда. Қувонарлиси, униб-ўсган гул кўчатлари декоратив қиёфа касб этиб корхона ва ташкилотларга ўзгача зеб беради.
“Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида “PENG – SHENG” қўшма корхонасида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбири корхонада фаолият юритаётган илғор ишчи-хизматчилар, шунингдек, корхона раҳбариятининг ҳам ҳуқуқий билимларини оширишга асос бўлди.
Шуҳрат АЛИМОВ,
Сирдарё туман адлия бўлими бошлиғи