Янгиликлар
24
Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев томонидан Сардоба туманида ўтказилган навбатдаги сайёр қабул туман аҳолиси учун яна бир муаммони ҳал этилишига сабаб бўлди.
Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев томонидан Сардоба туманида ўтказилган навбатдаги сайёр қабул туман аҳолиси учун яна бир муаммони ҳал этилишига сабаб бўлди. Айниқса ногиронлиги бўлган фуқароларимиз ҳам бундай имкониятдан фойдаланишаётгани бизни қувонтиради албатта.
Фуқаро Г.Нормуродова шу туманнинг “Наврўз” маҳалласида истиқомат қилади. У қайнотаси Ғ.Нормуродовнинг ногиронлиги боис, сайёр қабулга ташриф буюрган. Мурожаатчи қайнотаси учун ногиронлик аравачаси ажратишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Мурожаат вилоят Адлия бошқармаси ходимлари томонидан ўз ўрнида қабул қилиниб, айни вақтда тумандаги тиббий ижтимоий хизматлар шўъбаси орқали қаноатлантирилди.