Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Биласизми?


Савол: Коммунал тўловлардан қарздорликни тўлашда қандай имтиёзлар мавжудлиги тўғрисида маьлумот берсангиз?

                                                Ш.Раимқулов, Янгиер шаҳри

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 30 ноябрдаги 102-сон буйруғи билан тасдиқланган “Уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисида”ги Низомнинг 1-бандига кўра, қуйидагилар яъни 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари, кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари, Чернобил ҳалокати оқибатида жабрланган фуқароларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида ойлик компенсацсия пул тўловлари олувчилари ҳисобланиши белгиланган.

Агарда сиз кўрсатиб ўтилган шахслар тоифасига кирсангиз, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловларини олиш ҳуқуқига эгасиз.

Мазкур низомга асосан, ушбу турдаги компенсация пул тўловлари ишлайдиган шахслар учун ходимнинг иш жойида, ишламайдиган пенсионерларга ва нафақа оладиган болаликдан ногиронларга ҳамда нафақа оладиган пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган, меҳнатга қобилиятсиз кекса фуқароларга-пенсия (нафақа) олиш жойида тўланиши белгиланган.

Саволга Янгиер шаҳар адлия бўлими бошлиғи Мурод Тўрақулов жавоб берди