Автомототранспорт воситаларини хатлаш, бошқа шахсга беришни тақиқлаш ҳақида тушунча берсангиз?

С.Эшматова, Бахт шаҳри

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2006 йил 27 июндаги қўшма қарори билан тасдиқланган “Автомототранспорт воситаларини хатлаш, бошқа шахсга беришни тақиқлаш ва тақиқни олиб ташлаш, шунингдек автомототранспорт воситаларини хатлаш ва бошқа шахсга беришни тақиқлаш тўғрисидаги маълумотларнинг ҳужжатлаштирилган банкини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кучайтиришга қаратилган бўлиб, мазкур Низом талабларига кўра, суд, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи, суд ижрочилари ҳамда давлат нотариал идораси нотариуслари автотранспорт воситаларини бегоналаштиришни тақиқлаш ва уни хатлаш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар тоифасига киради.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодекси (ФПК)нинг 248-249-моддалари талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд ўз ташаббуси ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризаси бўйича даъвони таъминлаш мақсадида автотранспорт воситаларини бегоналаштиришни тақиқлаш ёки унга арест солиш чораларини кўриши мумкин.

Савол: Кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиш мумкинми?

С.Абдураззаков, Сирдарё тумани

Жавоб: Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиш ва тақиқни бекор қилиш билан боғлиқ бўлган нотариал ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги қонунига кўра фақат давлат нотариуслари томонидан амалга оширилади.

Ҳар бир шахс ўз эгалигидаги мол-мулкни эркин равишда эгаллаш ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқига эгадир. Лекин баьзида, қонунда кўрсатилган ҳолларда мулкни тасарруфига нисбатан тақиқ солиб қўйилади.

Саволларга Сирдарё тумани 4-сон ДНИ нотариуси Комил Хушваков жавоб берди. 


Рўйҳатга қайтиш