Yangiliklar
Фестиваль доирасида "Биз соғлом тумуш тарзи тарафдоримиз!” лойиҳаси доирасида спортнинг кураш тури бўйича мусобақа, "Иқтидор эгаси – обод турмуш эртаси” лойиҳа доирасида ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаси ўқувчилари ўртасида "Заковат” интеллектуал ўйини, "Сиз севган қаҳрамонлар” ва "Замонамиз қаҳрамонлари" мавзулари – таниқли ёзувчилар, шоирлар, адиблар, кино-актёрлар хамда эстрада хонандалари билан ижодий учрашуви" ҳамда “Мустақиллик фарзандлари” номли концерт дастурлари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида вазирлик ва идораларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини амалга киритганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган янги ўзгартириш ва қўшимчаларга бағишланган анжуман ташкил этилди.
Адлия вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида “Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди.
Сирдарё вилоят ҳокимиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашнинг қонунчилик асослари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Мамлакатимизда спортни оммалаштириш, соғлом ҳаёт тарзини қарор топтириш, уни том маънода оммавий умумхалқ ҳаракатига айлантиришга қаратилган улкан ишлар амалга оширилмоқда. Биргина, ўтган йилнинг ўзида мамлакатимизда 113 та болалар спорти объектларининг фойдаланишга топширилганлиги, бу мақсадлар учун 210 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилганлиги спортни ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигининг ёрқин ифодасидир.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 5 июнь - Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни ҳамда “Экологик ҳафталик” муносабати билан “Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ташкил этилди.
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Олим Хўжаев номидаги мусиқали драма театрида "Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда туман ва шаҳарлардан ғолибликни қўлга киритган 11 нафар маҳалла маслаҳатчилари иштирок этишдилар.
ЎзбекиÑтон РеÑпубликаÑи ÐÐ´Ð»Ð¸Ñ Ð²Ð°Ð·Ð¸Ñ€Ð»Ð¸Ð³Ð¸Ð´Ð° “ЖиÑмоний ва юридик шахÑларнинг мурожаатлари тўғриÑида”ги ҳамда “ЎзбекиÑтон РеÑпубликаÑи ЖиноÑÑ‚ кодекÑининг 144-моддаÑи ва ЎзбекиÑтон РеÑпубликаÑи Маъмурий жавобгарлик тўғриÑидаги кодекÑининг 43-моддаÑига ўзгартишлар киритиш ҳақидаâ€Ð³Ð¸ қонун лойиҳалари муҳокамаÑига бағишланган давра Ñуҳбати бўлиб ўтди.
Сирдарё вилоÑти ГулиÑтон тумани Деҳқонобод каÑб-ҳунар коллежи ўйингоҳида Ўрта махÑÑƒÑ ÐºÐ°Ñб-ҳунар таълими ўқувчилари ўртаÑидаги футбол бўйича "Камолот кубоги” турнири ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида Тошкент давлат юридик университети, Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази, Бош прокуратура Олий ўқув курслари, ИИВ Академияси билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги ЕХҲТ лойиҳалари Координатори, АҚШ Федерал суд маркази, Европа Иттифоқининг “Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотларига кўмаклашиш” лойиҳаси, “Региональный диалог” ХНТ (Словения) кўмагида “Юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусида халқаро давра суҳбати ташкил этилди.