Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРҒИБОТ ҚИЛИНМОҚДА





Сирдарё туман ҳокимлиги мажлислар залида туман адлия бўлими,   Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш  бўйича  вилоят  Кенгаши,  туман ҳокимлиги,  сайлов комиссияси ишчи гуруҳи раҳбарлари  ҳамда  аъзолари   иштирокида  барча туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда  маҳалла фуқаролар йиғинлари   раислари учун  сайлов қонунчилигига бағишланган семинар ўтказилди.  
-  Шундай тадбирларни март-апрель ойларида тизимли ўтказиш режалаштирганмиз, нафақат ҳокимликда, балки, ҳар бир маҳалла, ташкилот ва муассасаларда ҳам сайлов қонунчилиги тарғиботи ўтказамиз, - дейди Сирдарё тумани адлия бўлими бошлиғи Турғун Худойбердиев. –Мақсадимиз, ҳокимиятнинг қуйи тизими бўлган маҳаллалар раислари(оқсоқоли) лавозимига сайловларда ҳуқуқий онги шаклланган фуқароларимиз иштирокини таъминлаш, фуқароларимиз ўз овозларини муносиб номзодларга бериши, маҳаллалар етакчилигига муносиб номзодлар сайланиши лозим.