Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

ТАЛАБАЛАРГА ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ СОАТЛАРИ


Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб  Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси Гулистон Давлат университети билан имзолаган қўшма чора-тадбирлар режасига биноан   адлия бошқармаси ҳамда Гулистон шаҳар адлия бўлими масъул ходимлари университетнинг барча  факультетларида талабалар учун  “Ҳуқуқий ахборот соати” машғулотларини ўтказиб келмоқдалар.
   Хусусан, бугунги  "Ҳуқуқий ахборот соати" машғулоти олий ўқув даргоҳининг  Табиий фанлар факультети талабалари учун ташкил этилди.   Ушбу машғулотдаги асосий мавзу – Ёшлар орасида гиёҳванд  воситаларининг  тарқалишига қарши курашдан иборат бўлиб, Гулистон шаҳар адлия бўлими масъул ходими Ҳокимбек Эркабоев   гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлишига оид ижтимоий муносабатларни тартибга солиш хамда ёшлар ўртасида гиёҳванд моддаларининг тарқалишига қарши курашиш  ҳақида, шу билан бирга гиёҳвандликнинг  олдини олиш  бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири эканлиги  тўғрисида батафсил тушунчалар берди.
-  Муҳими,   талаба йигит ва қизларимиз ушбу моддалар туфайли инсоннинг инсоний қиёфасини йўқотиб, жамиятдан ажралиб қолиши,  Аллоҳ томонидан инсонга ато этилган олий неъмат –ҳаётнинг таназзулга юз тутишига сабаб бўлишини тушуниб етишди. Яна шу нарса ҳам таъкидландики,  гиёҳфурушлик ва гиёҳвандлик жиноят, жиноятга эса, албатта, жазо муқаррарлигини яна бир карра ё1шларимиз онггига сингдирилди, - дейди Табиий фанлар факультетининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари З.Махамадиев.