Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

МАЪНАВИЯТЧИЛАР УЧУН ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ СОАТИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618 сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони 12-банди ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қабул қилинган қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлик даражасини ошириш мақсадида вилоятимиз бўйлаб “Ҳуқуқий ахборот кун”лари, ёшлар учун “Ҳуқуқий ахборот соат”и, ҳатто мактабгача таълим муассасаларида ҳам ҳуқуқий машғулотлар ўтказилмоқда.
   Вилоят Маьнавият ва Марифат марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Гулистон шаҳар адлия бўлими ҳамкорликда шахар ҳокимлигининг манавият ишлари бўйича маьсул ходимлари, Давлат муассасалари Гулистон шаҳар Кенгашига қарашли касаба уюшмаси ходимлари, шаҳар халқ  таьлими ходимлари,  17 нафар мактаб директорлари ва маьнавият ишлари бўйича  директор ўринбосарлари учун қонунчиликдаги янгиликларга бағишланган “Ҳуқуқий ахборот соати”ўтказилди.
Иштирокчилар дастлаб шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси О.Холматов томонидан    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 феврал кунги "Интеллектуал мулк сохасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги, ҳамда шу кунги "Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорлари ҳақида маьрузаларини тингладилар.  Мавзулар юзасидан савол-жавоб тарзида суҳбат бўлиб ўтди.  Бундан ташқари 2 нафар иштирокчининг мурожаати кўриб чиқиш учун  қабул қилиб олинди.