Янгиликлар
ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎЗ САМАРАСИНИ БЕРМОҚДА
Севара Пармановага кўра уни 2019 йил 6 февралда Сирдарё тумани 30-сон мактабгача таълим муассасаси мудирасининг 06-сон буйруғи билан ишга қабул қилишган. Кейинчалик, унинг талаба эканини баҳона қилиб, ишдан бўшатишган.
Адлия бошқармасининг аралашуви билан ёш ходим ишга тикланди.
Худди шундай мурожаат Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан ҳам кўриб чиқилди. Ходимни меҳнат қонунчилигига риоя қилмаган ҳолда ишдан бўшатганлик учун “Сирдаре ИЭС” очиқ акциядорлик жамиятига тақдимнома киритилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият” акцияси доирасида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари давомида “Сувоқова” ДУК Ширин шаҳар филиали ишчиларидан ҳам корхонадан иш ҳақларини ундириш ҳақидаги мурожаатлари ўрганиб чиқилд ва тақдимнома киритилди.
Юқорида кўриниб турибдики, жойларда раҳбарлар томонидан меҳнат қонунчилигига риоя этмаслик, ходимларнинг иш ҳақларини вақтида тўламаслик ҳолатлари ҳали-ҳамон учраб турибди. Аммо, эътиборлиси, фуқароларимиз ўз ҳуқуқларини тиклаш борасида туман-шаҳар адлия бўлимларига мурожаат қилмоқдалар ва қонунчилик доирасида ҳуқуқлари тикланишига ишончлари ортиб бормоқда.
Туман-шаҳар адлия бўлимлари томонидан ҳудудлардаги корхона, ташкилот ва муассасалар, қолаверса, маҳаллаларда ўтказилаётган манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўз самарасини бермоқда. Ҳуқуқий онгли фуқаролар билангина ҳақиқий демократик жамият қуриш каби олий мақсадга эришамиз.
Ховос туманидаги Қаҳрамон, Бўстон, Бинокор, Ҳуснобод маҳаллаларида яшовчи ишсиз хотин-кизлардан 90 нафари Гулбаҳор касб-ҳунар коллежида, Мустақиллик, Гулбаҳор, Фарҳод, Обод турмуш маҳаллаларида яшовчи 46 нафар хотин-қизлар Меҳнатобод қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида тикувчилик йўналишида ўқитилмоқда. Ўқув курсларида назарий ва амалий машғулотларни малакали мутахассислар томонидан олиб борилмоқда.
- Туманимизда 136 нафар хотин-кизларни касбга тайёрлаб, иш билан таьминлаш учун замин яратилмокда, -дейди Ховос тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳуснора Бердиёрова. – Умид қиламизки, келгусида ушбу аёлларимиз ўз бизнесларини бемалол бошлаб оладилар, шогирдлар ҳам тайёрлайдилар. Ҳам оиласига, ҳам ватанимизга фойда келтириб, жамиятимиз ривожига ўз ҳиссаларини қўшадилар.
Айтиш жоизки, бугун тикувчилик орқали элу-юртга хизмат қилаётган, оиласи фаровонлигини таъминлаётган хотин-қизларимиз вилоятнинг барча туман-шаҳарларида кўплаб топилади. Айниқса, вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан уларнинг ҳар тарафлама қўллаб-қувватланаётганлиги, замонавий тикув машинкалари харид қилишлари учун амалий ёрдам бераётганлиги аёлларимизни ўз ишларини бошлаб олишлари учун туртки бўлмоқда.
Зебо Ҳайдарова,
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи