Янгиликлар
18
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРҒИБОТ ҚИЛИНДИ
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони нинг Назорат-ахборот бўлими мудири Абдураҳмон Бобоев иштирок этди ва сўзга чиқди.
Семинарда сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, сайловларнинг янги меъёр ва янги тартиб қоидалар асосида ташкил этилиши ҳақида батафсил маълумот берилди.
-Қонун билан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш билан боғлиқ бир қатор янги қоидалар ўрнатилди. Хусусан, эндиликда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) билан бир вақтда уларнинг маслаҳатчиларини сайлаш тартиби бекор қилинди, - дейди Вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини химоя қилиш бўлими бошлиғи Азизжон Мавлонов. - Яна бир муҳим жиҳат, ушбу сайловларнинг шаффоф ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида, Қонунда фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш, сайлов ўтказиладиган сана, вақт ва жой, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар тўғрисидаги ахборот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларнинг расмий веб-сайтларига сайлов ўтказилишидан камида беш кун олдин жойлаштирилиши белгиланди. Қонундаги муҳим ўзгаришлардан яна бири, бу фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг уч йилга сайланиши бўлди. Муқаддам улар икки ярим йилга сайланар эди,
Бу галги сайловлар жамиятни янада ислоҳ қилиш ва демократлаштириш, мамлакатни модернизациялаш шароитида бўлиб ўтади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сайловларнинг кутилганидек, очиқ-ошкора ва шаффоф ўтиши жойларда олиб борилаётган сайлов қонунчилиги тарғиботининг савиясига ҳам боғлиқ. Аҳолини қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор этиш мақсадида билан бевосита мулоқотлар ўтказиб, Фуқаролар сайловларга шунчаки иштирок этиш учун эмас, балки онгли равишда, ҳақиқий маҳалла етакчиси бўла оладиган, ҳуқуқий саводхон, маънавиятли инсонларни сайлаш учун келишларини таъминлаш муҳим.
Бу борада адлия органлари ходимларининг фуқаролар сайлов қонунчилиги, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман ва шаҳар комиссиялари томонидан унга оғишмай риоя қилиниши лозимлиги борасида тушунча ва тавсиялар бериб, фаоллар ва фуқароларнинг сиёсий жараёнларга етарли даражада тайёргарлигига ҳисса қўшмоқдалар.