Yangiliklar
Мирзаобод туман адлия бўлими бошлиғи Ҳамид Аҳмедовнинг номига фуқародан ариза тушди. Ушбу мурожаатда фуқаро Усманов Ф. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгашида ишлаган даври - 2018 йил ноябрь, декабрь ойлари учун иш ҳақи ҳамда фойдаланмай қолган меҳнат таътилида бериладиган моддий ёрдам ҳамда ноқонуний ушлаб қолинган даромад солиғини қайтариб тўлаб беришда амалий ёрдам сўраган эди.
Сирдарё вилояти туман-шаҳар адлия бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5618 сонли Фармонининг 2-иловасида белгилаб берилган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан жойларда тинимчиз ҳуқуқий тарғибот олиб бормоқдалар.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 164-моддасидаги умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма равишда розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкинлиги, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун ходимнинг розилигидан қатъий назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши белгиланган қонун талаби ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 15 майда № 1031-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Идора ва ташкилотлар томонидан ўз ходимларидан коммунал хизматлар учун ҳақни иш хақидан ушлаб қолиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига тўғри келмайди.
Боёвут тумани Сирдарё вилоятининг энг йирик туманларидан бири бўлиб, ушбу ҳудудда 38 та маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган. Аҳолиси сони 122 мингдан зиёдни ташкил қилади. Туман аҳолисининг ярмидан деярли 70 фоизи қишлоқ хўжалигида банд, туманда 1 та тиббиёт бирлашмаси, 52 та умумтаълим мактаби ва 2 та лицей, 7 та касб-ҳунар коллежи мавжуд.
Давлатимиз раҳбари 2019 йил 9 январда имзолаган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ 5618-сон Фармони ижроси юзасидан бугун бутун Ўзбекистон бўйлаб инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини оширишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Сайхунобод тумани адлия бўлимига "Сувокава" дук Сайхунобод филиали ходимлари бўлган Ф.Пирназаров, Г.Исроилова, К.Пирназаров ва бошқаларнинг иш ҳақларини олаолмаётганликлари юзасидан ёзган аризаси келиб тушди.
Сайхунобод тумани Адлия булими бошлиғи Н.Тагиров томонидан ушбу корхонада ўрганиш ўтказилиб, тақдимнома киритилди.
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 27 январдаги 1-13/4-137/8-сонли топшириқ хатига асосан, жойларда инсон ҳуқуқларига риоя этилишининг ҳолатини ўрганиш, жамиятда инсон ҳуқуқларига ҳурмат руҳини қарор топтириш ҳамда фуқаролар ҳуқуқлари бузилишига муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида “Инсон ҳуқуқи - олий қадрият” лойиҳаси доирасида мониторинг ва ўрганиш ишлари давом этяпти.
Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 1 февралдан 15 февралга қадар бутун Республика бўйлаб ташкил этилаётган манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилиши йшлга қўйилган.
Ушбу манзилли тарғибот тадбирларидан бири жорий йилнинг 2 февраль куни Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокимлигида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг инсон ҳуқуқларига риоя этилиши аҳволини ўрганиш, жамиятда инсон ҳуқуқларига ҳурмат руҳини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқларини бузилишига муросасиз муносабатни шаккллантириш мақсадида "Инсон ҳуқуқи-олий қадрият" лойиҳаси доирасида бизнинг вилоятимизнинг ҳам барча туман ва шаҳарларида учрашувлар, давра суҳбатлари, танловлар ва сўровномалар ўтказилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январда қабул қилган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" ги ПФ- 5618- фармони, «Юксак ҳуқуқий маданият — мамлакат тараққиёти кафолати» деган ғоя остида жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги мавжуд муаммо ва камчиликлар бартараф этиш борасида қабул қилинган концепция ва уни 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича