Yangiliklar
Сирдарё вилояти туманларида радиоузел орқали аҳолига ҳуқуқий соатлар ўтказиш йўлга қўйилди. Аниқ белгиланган соатларда жойларда ўрнатилган радиокарнайлар орқали аҳолига янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб берилмоқда.
Суратда: Вилоятнинг Мирзаобод туманидаги радиоузел орқали туман адлия бўлими бошлиғи Ҳамид Аҳмедов тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бормоқда.
Вилоят адлия бошқармаси, Гулистон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамда шаҳар “Оила”маркази ҳамкорликда Гулистон Давлат университетида таҳсил олаётган талаба қизлар ётоғида бўлишиб, уларга яратилган шароитлар билан танишди.
Айтиш жоизки, Гулистон Давлат университетида 2 минг нафардан ошиқ талаба таҳсил олади, университет ётоқхонасида 576 нафар вилоятнинг турли ҳудудларидан ҳамда республиканинг турли вилоятларидан келиб ўқиётган қизлар яшайди. Ётоқхонанинг ҳар тўртала қаватида жойлашган фойеларда ўтказилган учрашув дилдан суҳбат тарзида ўтказилди. Қизларнинг орзу-мақсадлари, улар дуч келаётган муаммолар мавжуд-мавжуд эмаслиги ҳақида суҳбатлашилди.
Қувонарлиси, қизларнинг интилувчан, билимга чанқоқ эканлигида.
Хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини ошириш, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини кафолатини таьминлаш, шунингдек, хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида юртимизда бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Президентимиз томонидан 8 март-Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида имзоланган “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-4235- сон Қарори ҳам жамиятимизда аёлларга бўлган эътиборнинг нақадар юксалиб бораётганидан далолатдир.
Яқинда Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамда маьнавият ва маърифат бўлими билан ҳамкорликда Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмасида ўтказилган тарғибот тадбирида ҳам сўз ана шу ҳақда борди. Дастлаб, шаҳар адлия бўлими бошлиғи Шавкат Норқулов 2019 йил 7 мартдаги " Хотин-қизларнинг мехнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-4235- сон Қарорининг мазмун-моҳиятини батафсил сўзлаб берди. Ушбу қарорнинг муҳим жиҳатлари акс эттирилган буклетлар тарқатилди.
Семинарда Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги "Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4235-сон қарори ҳамда “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли Фармонлари мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2017 йил 28 августда 264-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги ҳамда 265-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисида”ги Низомларга мувофиқ тақдим этилган тегишли ҳужжатлар асосида давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимлари Адлия вазирлигининг тегишли комиссияси томонидан аттестациядан ўтказилди.
Бугун Сардоба туман адлия бў лими томонидан тумандаги мактабгача таълим бўлими ишчи-ходимлари учун “Фуқаролар йиғини раиси(оқсоқоли)сайлови тўғрисида”ги ” ЎРҚ-499-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 июлдаги “Обод маҳалла” Давлат дастури тўғрисидаги ПФ-489-сонли ҳамда 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармонлари юзасидан ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.
Бугун Ховос тумани Ховос туман "Чаманзор" маҳалла фуқаролар йиғинида туман адлия бўлими, туман ҳокими Р.Бобоев ва Президент Администрациянинг масъул ходими Бекзод Болиевлар билан биргаликда маҳалла аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди. Қабулда 100 га яқин фуқаролар мурожаатлар билан иштирок этишди. Мурожаатчилар томонидан тушган саволларга тегишли тартибда жавоблар берилди.
Ховос тумани адлия бўлими томонидан тумандаги электр тармоқлари корхонаси ишчи-ходимлари билан учрашув ташкил этилди.
Тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи Ҳ.Бўрибоев иштирок этди ва иштирокчиларга Ўзбенкистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618 сонли "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" ги Фармони юзасидан батафсил тушунча берди
Сирдарё вилоят прокуратураси ҳамда вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан бошқарма мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги “Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4242-сон Қарори юзасидан вилоят ҳудудида яшовчи, эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган фуқаролар учун семинар ташкиллаштирилди.
Семинарда бошқарма етакчи маслаҳатчиси Л.Худойқулов маъруза қилди.
Бугун эрта билан Гулистон шаҳрида старт олган "Ўзим ўқиган мактабимга менинг китоб туҳфам" акцияси вилоятнинг барча ҳудудларида давом этди.
Хусусан, вилоят адлия бошқармаси томонидан Сардоба туманидаги Пахтаобод ШФЙ Файзобод маҳалласида жойлашган 14-умумий ўрта таълим мактаби кутубхонасига 60 дона бадиий китоблар совға қилинди. Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдинов китобларни ўқувчиларга топширар экан, жисмонан ҳамда руҳан соғлом ва ҳуқуқий билимли ёшлар жамиятимиз келажаги экани, китоб – болалар учун энг яқин дўст, сирдош, билимлар хазинаси экани ҳақида, ўзи севган адиблар ҳамда асарлар ҳақида гапириб берди.