Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

"АДЛИЯ ТАДБИРКОРГА ДЎСТ" ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА АКЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича котибияти кўмагида амалга оширилаётган “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида барча давлат органларини жалб қилган ҳолда “Сен тадбиркор учун нима қилдинг?” акциясини ўтказиш ҳам белгиланган бўлиб, бугун Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими ҳамда Гулистон шаҳар адлия бўлими билан биргаликда Гулистон шаҳрида ушбу акция ўтказилди.
-        Лойиҳа тадбиркорлар билан дўстона муносабатда бўлиш, уларнинг таклифлари ва фикрларини рўёбга чиқаришга кўмак бериш ҳамда барча давлат органларининг масъулиятини янада оширишга қаратилган. Акция давомида тадбиркорларга уларга яратилган имтиёз ва имкониятлар мазмун-моҳияти жойлаштирилган 4 турдаги флаер ва буклетлар тарқатилди. Улар билан суҳбатлашилди, “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси бўйича тушунчалар берилди, - дейди  бўлим етакчи маслаҳатчиси Бобур Норбоев.