Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

СИРДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИДА "ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ХОДИМИ" АНИҚЛАНДИ


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Молия-иқтисод бўлими бошлиғи Салоҳиддин Ҳосилбеков 2019 йил декабрь ойида "Ойнинг энг яхши ходими" деб топилди.

Салоҳиддин Ҳосилбеков ўз фаолиятини банк соҳасида, ДТ “Халқ банки” Сирдарё вилоят ҳудудий филиали ссуда муомалалари шўъбаси иш ўрганувчиси лавозимида бошлаган.

 2004-2009 йилларда  АТ “Пахта банк” Сирдарё вилоят бошқармасида Банк жараёнлари иқтисод бўлими етакчиси,  ОАТБ “Қишлоққурилишбанк”да бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2014 -2018 йилларда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бош ҳисобчиси, 2018 йилдан бошлаб бошқарманинг Молия-иқтисод бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилмоқда.

Салоҳиддин Шамиддинович жамоада ўз ўрнига эга, ўз соҳасини яхши эгаллаган билимли ва тажрибали ходим сифатида қадрланади.  Жамоат ишларида фаоллиги билан ҳамкасбларига намуна бўлиб келмоқда.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Салоҳиддин Ҳосилбековниушбу эътироф билан чин юракдан самимий табриклайди ҳамда келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.