Янгиликлар
ГУЛИСТОНДА "БИЗ БИРГАМИЗ!"АКЦИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан 2019 йил 29 ноябрда тасдиқланган «Халқ билан мулоқотни кенгайтириш, фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини янада ошириш ва аҳоли учун долазрб муаммоларни ҳал этишга қаратилган долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган амалий чора-тадбирлар режасини амалга ошириш бўйича назорат режанинг 18 - банди ижроси юзасидан Гулистон шаҳрида ногирон болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш бўйича “Биз биргамиз!” акцияси ташкил этилди.
- Ушбу акция доирасида вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят Ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида ташкил этилган ярмаркада вилоят ногиронлар жамияти аъзолари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдо ярмаркаси ташкил этилди, - дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғиўринбосари С.Тоғаев.
- Мен 10 йилдан буён асаларичилик билан шуғулланаман, бу ерга ўзим етиштирган асални сотиш учун келдим, - дейди Гулистон туманилик Бекзод Абдураимов.
Имконияти чекланган яна бир фуқаро Комила Каримова ҳам Гулистон туманидан, у бу ерга ўзи ясаган тақинчоқларни олиб келди. Савдо ярмаркаси шаҳар аҳолиси ҳамда меҳмонларининг эътиборини жалб қилди ҳамда куни бўйи давом этди.