Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

СИРДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ


Анжуманда республика ва маҳаллий нашрлар мухбирлари, электрон ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этишди.
Анжуман қатнашчиларини вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдинов ҳамда Оммавий ахборот ва коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ф.Боқиевлар Янги йил байрами билан қутладилар. Сўзга чиққанлар вилоятда адлия тизимида ҳамда оммавий ахборот соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот бердилар.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Сафарбой Тоғаев Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан бошқарма томонидан олиб борилган саъйи ҳаракатлар сарҳисоб қилинди.

Бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Азизжон Мавлонов    Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва бу борада адлия органлари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ОАв ходимларига тушунчалар берди.

Ушбу қонунчиликдаги янгиликларни аҳолига етказишда биз албатта электрон ҳамда босма оммавий ахборот воситаларига суянамиз, фуқароларимизнинг ҳар бирига қонунчиликдаги янгиликларни нг мазмун-моҳияти етиб борганида ва улар қонунларга таяниб, ўз ҳақ-ҳуқуқларини таниб олишганида ҳақиқий демократик жамият барпо бўлади, - деди маърузачи ўз сўзида.

Айтиш жоизки, айнан шу мавзуда матбуот анжумани қатнашчиларидан жуда кўплаб саволлар тушди. Ерни сотиб олиш тартиби, тадбиркорлик қилиш ва ер солиғи борасида савол-жавоблар қизғин ўтди. Айниқса, “Народное слово” республика газетасининг вилоятдаги мухбири Тўлқин Аҳмадалиевнинг тиббиёт муассасаси ходимлари мажбурий меҳнатга тортилганлиги тўғрисидаги саволи қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Кун тартибидаги учинчи масала - Коррупцияга қарши курашиш ойлигида адлия органлари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлили бўйича вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи З.Ҳайдарова ҳисобот бера туриб, мажбурий меҳнат масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.

-        Адлия вазирининг 2019 йил 8 февралдаги 45-ум-сон буйруғи, вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 18 февралдаги 39-ум-сон буйруғига асосан, ўтган йил давомида қатор давлат органлари ва ташкилотларида бепул маслаҳат курслари ташкил этилди. Ушбу курсларда иштирок этган раҳбар-ходимлар   4 та долзарб мавзу – Конституция ва Инсон ҳуқуқлари, Юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари, Коррупция ҳамда Мажбурий меҳнатга қарши қонунчиликда белгиланган нормалар тўғрисида батафсил малакали мутахассислар томонидан ўқитилди. Бу борада биз Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда Бандлик бош бошқармаси юрисконсульти билан ҳамкорликда ишладик, - деди З.Ҳайдарова. – Аммо, ҳали-ҳамон юқорида айтилган салбий ҳолатларнинг учраб туриши фуқароларимизда фаолликнинг етишмаслигида, деб ўйлайман.
Шу билан бирга вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари томонидан “Коррупция –тараққиёт кушандаси” мавзусида  жойларда кенг кўламли тадбирлар,  учрашув, семинар, ва давра суҳбатлари ташкил қилинди. Бошқарманинг ижтимоий тармоқлардаги, хусусан, “Facebook” даги саҳифалари ҳамда “Telegram” даги каналлари (Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат, Адлия тадбиркорга дўст-Сирдарё) да ушбу тадбирлар доимий тарғиб қилиб келинмоқда.
Тадбирда Оммавий ахборот ҳамда ахборот хизмати ходимларига @anticorbot боти ҳақида маълумот берилди. Аҳолининг салбий   ҳолатларга дуч келганда ушбу ботдан фойдаланиш бўйича тарғиб қилишга келишиб олинди.
-Анжуман жуда қизиқ ўтди, адлия тизимидаги очиқлик ва шаффофлик матубот соҳаси ходимларини қизиқтирган барча саволларга жавоб бера олишимизга, жамиятда учраб турган салбий иллатларга қарши ҳамкорликда фаолият юритишимизга имкон яратади, - деди тадбир сўнгида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев. – Очиқлик –демократик жамиятнинг асосий талаби. Биз бундан кейин ҳам шундай анжуманлар орқали тез-тез учрашиб турамиз.