Янгиликлар
ҲАРБИЙЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛАЛАРИ УЧУН ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ
Мамлакатимизда 14 декабрдан 14 январгача эълон қилинган “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” Сирдарё виляотида ҳам қизғин давом этмоқда.
Бугун вилоят Маъанвият ва маърифат марказида Гулистон шаҳар адлия бўлими , Гулистон ҳарбий прокуратураси, вилоят Миллий гвардия ҳамда Мудофаа ҳамда божхона бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир ҳам ойлик доирасида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлди.
-Тадбирда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг тадбиркорлик фаолияти, ҳуқуқий маданияти ва тиббий саводхонлигини ошириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди. Гулистон шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Дилшод Абдуллаев бу борада тадбиркорлар учун қонунчиликдаги имтиёзлар ҳақида батафсил тушунтириб берди. Иштирокчилардан тушган саволларга жавоблар берди.
Тадбир кўтаринки ва байрамона руҳда ўтди.