Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

03
Сирдарё вилояти юридик коллежига иккинчи ва ундан кейинги таълим олиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш бошланди.

Сирдарё вилояти юридик коллежига иккинчи ва ундан кейинги таълим олиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш бошланди.

19
Сирдарёда “Навбатсиз кун” акцияси

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси,  вилоят Марказий банки ҳамда вилоят бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ўртасида хамкорлик қилиш тўғрисида Меморандум имзоланди.
  Унга кўра ҳар ойнинг учинчи ҳафтаси душанба кунида томонлар “Навбатсиз кун” акциясини ўтказади.

18
ОБОД ҚИШЛОҚ ДАСТУРИ АМАЛДА

Муҳтарам Президентимизнинг “Обод қишлоқ дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоят ҳокимлигининг тегишли қарорига асосан вилоятдаги 8 та туманда 16 та обод қишлоқлари ташкил этилиб, Фармон ва қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлигининг Дастури қабул қилинди.

14
Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этишдаги муаммолар ва уларинг ечими юзасидан минтақавий семинар ташкиллаштирилди.

Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этишдаги муаммолар ва уларинг ечими юзасидан минтақавий семинар ташкиллаштирилди.

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Сирдарё вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг ташаббуси билан “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этишдаги муаммолар” мавзусида семинар ташкиллаштирилди. Ушбу семинарни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ташкилий назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи Абдумутал Дадажонов бошқариб борди.

30
Вилоятимизда баскетбол лигаси бошланди.

            Ўзбекистон баскетбол федерацияси Президенти-Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетовнинг ташаббуси билан Республика бўйлаб баскетбол лигасини ташкил этиш бўйича бир қатор кўрсатмалар берилган эди.

27
Ховос жомъе масжид ўз фаолиятини бошлади.

             Мусулмон оламининг улуғ айёми-Қурбон ҳайити арафасида Ховос тумани марказида жойлашган янги жомъе масжиди қурилиб фойдаланишга топширилди.
             Маросимда вилоят ҳокимнинг биринчи ўринбосари М.Эшматов, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов ҳамда вилоят бош Имом ҳатиби Ҳабибуллоҳ Зокиров ҳамда туман оқсоқоллари иштирок этди.  
             Тадбир давомида адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов келгусида ушбу масжид халқимизга хизмат қилиши мақсадида масжидини фаолият юритиши билан боғлиқ ҳуқуқий ҳужжатларни масжид имоми Абдуғаффор Мухаммадиевга тантанали тарзда топширди.

06
Ширинда Ёшлар келажагимиз дастури амалда.

Барчамизга яхши маълумки, 2018 йил 27 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармондан кўзланган асосий мақсад ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш, иш ўринлари яратиш ва ёшлар бандлигини таъминлашдан иборатдир.
        

06
Одам савдосига қарши сен ҳам кураш.

30 июль-Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни муносабати “Одам савдосига қарши сен ҳам кураш” мавзусида  билан Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда  Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳридаги “Гулистон қурилиш касб хунар коллежи” мажлислар залида “Обод юрт” маҳалла фуқаролари йиғини фуқаролари ҳамда Гулистон шаҳридаги барча маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари иштирокида давра суҳбати ташкиллаштирилди.
Давра суҳбатида вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси Л.Худойқулов, Ички ишлар бошқармаси Одам савдосига қарши курашиш бўлими инспектори Д.Хаитовлар иштирок этишди.
Тадбир давомида одам савдоси ва унинг оқибатлари, унинг келиб чиқиши оқибатлари бўйича маъруза қилинди.
Адлия бошқармаси ходими Л.Худойқулов ўз маърузасида Одам савдосига қарши курашишда адлия органларининг роли ҳақида гапириб ўтди.  
Йиғилиш сўнгида одам савдосига қарши курашиш бўйича Ички ишлар бошқармаси томонидан тайёрланган видеоролик намойиш этилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

21
Коррупция ва унинг оқибатлари банк ходимларига тушунтирилди.

                                            
Жорий йилнинг 21 июль куни Сирдарё вилоят марказий банки мажлислар залида вилоят прокуратураси ҳамда адлия бошқармаси ҳамкорликда вилоятдаги банк муассасалари ходимларига коррупция ва унинг оқибатлари тушунтирилиб ўтилди.
Маърузада сўз олган вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси Л.Худойқулов коррупцияга қарши курашда давлатимиз томонидан толиб борилаётган сиёсатлар ва уларни бартараф қилиш бўйича идоралараро комиссияларнинг вазифалари шу жумладан адлия органларининг бу борадаги ишлари ҳусусида гапириб ўтди.
Шундан сўнг Коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси томонидан тайёрланган “Коррупция ўзи нима” мавзусида қисқача видеоролик намойиши қўйиб берилди.

Адлия бошқармаси ҳуқуқий
тарғибот ва маърифат бўлими

18
Янги ташкил этилган тезкор адвокат хизмати вазифалари.

Барчангизга маълумки, ҳозирги кунда мамлакатимиз олдида турган энг муҳим вазифалардан бири инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни тўлиқ таъминлашга эришиш ҳисобланади.
Албатта ушбу вазифани амалга оширишда адвокатура институтининг ўрни ва аҳамияти каттадир.
Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари малакали равишда ҳимоя қилингандагина тўла равишда амалга оширилиши мумкин. Бунинг учун қонун ҳужжатларини фақат ўқий билишгина эмас, балки уларни тушуна билиш ҳам, шунингдек, юзага келган муаммони ҳал қилиш учун керак бўлган актни топиш бўйича маҳорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишни юритиш бўйича тажриба ҳамда шунга ўхшашлар талаб этилади. Бошқача айтганда, самарали ёрдамни таъминлаш учун юридик маълумотга эга бўлган мутахассис керак. Бундай мутахассис эса адвокатдир.
"Адвокат" сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, икки маънога эга: а)суд ишлари бўйича ишончли вакил, судда ҳимоячи; б) бирор шахсни ёки бирор нарсани ёзма ёки оғзаки равишда ҳимоя қиладиган шахс. Рус сўзлашув тилида ҳам бу сўз икки маънони билдиради. Биринчидан, адвокат деганда, судда бошқа шахсларни ҳимоя қилиш учун иш юритишдан иборат фаолият, касб тушунилса, иккинчидан, олдин мазкур касбга ўзини бағишлаган шахсларнинг катта гуруҳи, яъни адвокатлар табақасининг ўзи ҳам адвокатура деб аталган.
Вилоятимизда адвокатура тизимининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги ролини кучайтириш ва чинакам мустақиллигини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларида адвокатларнинг фуқаролар билан учрашувлари ташкил қилинди.
Шунингдек, адвокатларни Ҳалқ қабулхоналарида навбатчиликлари ташкиллаштирилди.
Бундан ташқари, вилоятимизда адлия бошқармасининг тасаббуси билан фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида, вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган адвокатларга “Телеграм” мессенджеридаги “Тезкор адвокат” тизими ташкил қилинди.
Албатта такидлаш жоизки, ушбу “Телеграм” мессенджеридаги “Тезкор адвокат” тизимини Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси билан биргаликда амалга оширилди.
Ушбу “Телеграм” мессенджеридаги “Тезкор адвокат” тизимида вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган адкокатлар ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилди.
Шунингдек, адвокатлар фаолият кўрсатаётган адкокатлик тузилмаларининг манзили ва телефон рақамлари изимдан жой олган.
Ушбу тизим жорий йилнинг апрель ойида фаолияти бошлаганига қарамай, ҳозирги кунга қадар фуқаролар томонидан жами 149 та мурожаатлар қабул қилинди.
Жумладан мурожатларнинг 47 таси оилавий низоларга оид бўлса, 29 таси меҳнат қонунчилигига оид, 18 таси жиноий қонунчилигига оид, 15 таси фуқаролик муносабатларига оид, яна 15 таси маъмурий ҳуқуқбузарликка оид, 9 таси уй-жойга бўлган низоларга оид, 7 таси фуқаролик процессул кодексига оид бўлса, 3 тадани ер муносабатлари, мансабдор шахснинг ҳатти ҳаракатлари, солиқ қонунчилигига ва суд ижро ҳужжатларига оид масалаларни ташкил қилади.
Ушбу мурожаатларга адвокатлар томонидан тегишли тушунтиришлар ва амалий ҳуқуқий хизматлар кўрсатилди.
Хулоса ўрнида, Мазкур тизим фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилинишини таъминлашда адвокатуранинг роли ва ўрнини оширишга хизмат қилади.

И.Карабаев
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси
етакчи маслаҳатчиси