Yangiliklar
Бугун барча ходимлар 1 соат олдин ишларини якунлашлари мумкин.
1991 йил 20 июнда қабул қилинган “Диний байрам “Қурбон ҳайит”ни дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақидаги” Президент Фармонига мувофиқ “Қурбон ҳайит“ (“Ийд ал-адҳа”)нинг биринчи куни дам олиш куни деб белгиланган.
— Хусусий корхонанинг тикув цехида 5 йил ишладим. Кадрлар бўлими бошлиғи ишга қабул қилишда бизда меҳнат таътили берилмайди деб огоҳлантирди. Чунки иш топишим муҳимроқ, ишга кириб олишим зарурроқ эди. 5 йил ишлаб, ўз хоҳишим билан ишдан бўшадим. Ишдан бўшатишда фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўлашмади. Сабабини билсам, биздан яширинча, ҳар йили меҳнат таътилига бериш ҳақида буйруқ чиқариб боришган экан. Фойдаланолмаган меҳнат таътилларим учун 5 йиллик компенсация тўланиши учун нима қилсам бўлади?
Маълумки, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.
Ушбу қоидадан келиб чиқиб максимал равишда ўз фаолиятимизни очиқ ва шаффоф олиб боришга ҳаракат қилмоқдамиз.
Ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб бормоқдамиз.
Ўз фаолиятимизга доир маълумотларни “Гулистон шаҳар адлия бўлими” ҳамда “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат” телеграм каналларига жойлаб бормоқдамиз, “Facebook” ижтимоий тармоғи орқали ҳар бир чиқаётган қонун ҳужжати мазмунини тушунтириб боряпмиз.
Энди йил бошидан буён олиб борган фаолиятимиз ҳақида маълумотга ўтсак.
Хусусан, 2020 йил 6 ойи давомида туманда фаолият юритаётган 57 та давлат органлари ва ташкилотларига, 38 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларга янги қабул қилинган 629 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шулардан, 24 таси Ўзбекистон Республикаси қонунлари, 122 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, 302 таси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда554 таси вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари етказилди ва ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш чоралари кўрилди.
Эркин фуқаролик жамиятининг муҳим шартларидан бири Президентимиз таъбири билан айтганда, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши лозим”, деган тамойилни амалда қарор топтиришдан иборатдир. Ислоҳотлар жараёнида судларнинг мавқеини илғор мамлакатлардаги одил судлов идоралари билан тенглаштириш мақсадида, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларига амал қилиш йўлидан борилаётгани ҳам судларнинг халққа тобора яқинлашаётганидан, жамиятнинг маънан соғломлашиб бораётганидан дарак беради.
“ОЧИҚ АДЛИЯ ”ДАСТУРИ ДОИРАСИДА
Тез суръатларда ривожланиб бораётган дунё давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги, уларнинг фуқаролар билан интерактив фаолиятини ривожлантиришни талаб этмоқда.
Айниқса, аҳоли ўртасида интернетдан фойдаланувчилар сони кўплиги ва замонавий технологияларнинг оммалашаётганини инобатга олсак, фуқаролар билан ишлайдиган ҳар бир ташкилот ўз фаолиятини янги босқичга кўтариши лозим. Адлия вазирлиги томонидан “Очиқ адлия” (“Open Justice”) ижтимоий дастурини қабул қилишдан кўзланган мақсад ҳам аслида шу.
Мана иккинчи йилдирки, адлия органлари ҳар чорак, ярим йиллик, йил якуни бўйича аҳолига бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот беришмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарорида белгиланган вазифалар асосида адлия органлари халқ орасига тобора кириб бормоқдаки, буни нафақат жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, балки аҳоли мурожатлари билан ишлаш, ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш жараёнида ҳам яққол кўриш мумкин. Бу борада Ховос туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтсак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида белгиланган вазифалар ижроси доирасида адлия органлари очиқлик, шаффофлик принципи асосида фаолият олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3666-сонли қарорининг ижросини таъминлаш борасида Сайхунобод туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 6 ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Жумладан, 2020 йилнинг 6 ойида Сайхунобод тумани адлия бўлими томонидан шахсий ва сайёр қабул жараёнларида 49 та мурожаатлар кўриб чиқилиб ҳал этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорида адлия органлари олдига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижрочиларга етказилиши, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий таъминлаш, ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш каби долзарб вазифалар қўйилган. Боёвут туман адлия бўлими томонидан бу борада 2020 йил 6 ой давомида қуйидаги ишлар амалга