Янгиликлар
МУРОЖААТНОМА: САРҲИСОБ ВА УСТУВОР РЕЖАЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси – мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа. Шу боис халқимиз уни катта қизиқиш билан кутиб олди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бу галги Мурожаатномасида “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, Янги 2021 йилга ном берилди ҳамда мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгилаб олинди.
Шу кунларда Мурожаатнома мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш мақсадида жойларда тарғибот тадбирлари ташкил қилинмоқда. Боёвут туманидаги “Муқумий” ҳамда “Ижодкор” МФЙларда жойлашган умумий ўрта таьлим мактабларида ўтказилган мулоқотлар ҳам айни мақсад учун хизмат қилди.
Мазкур тадбирда Боёвут туман адлия бўлими, туман ҳокимлиги, прокуратура, ички ишлар бўлими ходимлари, депутатлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
- Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси давлат ва жамият имкониятларини ягона мақсадга жипслаштиришда ўзига хос таянч вазифаси бажаради. Мурожаатнома давлат тизимини тубдан ислоҳ этиш, фуқароларда янги ислоҳотларга нисбатан чуқур тушуниш ва сафарбарликни оширишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади, - дейди Боёвут туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Жавоҳир Сайимов.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими