Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Ҳар бир фарзанд меҳр ва эътибор оғушида


Мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев  раҳнамолигида орзу-умидларимиз, эзгу тилакларимиз тимсоли — фарзандларимизнинг порлоқ истиқболини таъминлаш борасида улкан ислоҳотлар амалга оширилаяпти.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2021 йил юртимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номлангани замирида ҳам фарзанд тақдирига миллат тақдири сифатида қарашдек эзгу ғоя мужассам.

Хусусан Сирдарё вилояти юридик техникумининг  "Юристлар учун инглиз тили" ўқитувчиси Муножат Шарипова  ва бир гуруҳ талабалар  имконияти чекланган болалар ҳолидан хабар олиш мақсадида  Гулистон шаҳрида жойлашган  15 сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти бўлдилар. Мазкур маскандаги тарбияланувчиларига  юридик техникумининг талабалари томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди. Тарбияланувчилар  томонидан ижро қилинган шеърлар даврага кўтаринки рух ва ўзгача завқ бағишлади. Тадбир ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи ва тарбияланувчиларида катта таасурот қолдирди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати