Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ АМАЛГА ОШИРИЛДИ
Мавланов Азизжон Мухиддинович 1988 йил 2 февралда Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида туғилган, маълумоти олий, 2011 йилда Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
А. Мавланов ўз меҳнат фаолиятини Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўйича етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.
2015-2017 йилларда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси, 2017-2020 йилларда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Оилали 3 нафар фарзанди бор.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими