Янгиликлар
ТАДБИРКОРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ
“Best fashion qurilish” МЧЖ раҳбари Қ.Олимжонов Сирдарё вилояти адлия бошқармасига Кўп хонадонли уйларни, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси ДУК Сирдарё вилояти филиали томонидан шартнома асосида бажарилган ишлар учун тўловлар тўлиқ тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб, уни ундиришда амалий ёрдам сўраб Адлия бошқармасига мурожаат қилди.
Ҳолат ўрганилганда маълум бўлдики, МЧЖ билан корхона ўртасида 2019 йил 25 июль куни тегишли пудрат шартномаси тузилган. “Best fashion qurilish” МЧЖ томонидан шартномада назарда тутилган қурилиш ишлари амалга оширилган бўлсада, Кўп хонадонли уйларни, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси ДУК Сирдарё вилояти филиали шартномада белгиланган муддатларда тўловларни амалга оширмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан адлия бошқармаси томонидан тадбиркор манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.
“Best fashion qurilish” МЧЖ манфаатида киритилган ушбу даъво аризаси қаноатлантирилиб, жамият фойдасига жавобгардан 202 489 888 сўм қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди. Тадбиркор адлия бошқармасидан миннатдор. Чунки унинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинди.
Ирода Мухаммадиева,
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ижтимоий–иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси