Янгиликлар
ИРОДА МУҲАММАДИЕВА ДЕКАБРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ХОДИМИ СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
Мухаммадиева Ирода Умурзоковна 1991 йил 1 июлда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган, маълумоти олий, 2013 йилда Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
И.Мухаммадиева ўз меҳнат фаолиятини 2013 йилда Пахтачи тумани ҳокимлиги ҳузурудаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиби лавозимидан бошлаган.
2015-2016 йилларда Тошкент Маданият коллежи ҳуқуқшуноси, 2018 йилда Сирдарё вилояти прокуратураси иш юритувчиси, 2019 йилда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими катта маслаҳатчиси, 2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Вилоят адлия бошқармаси жамоаси Мухаммадиева Ирода Умурзоковнани ушбу эътироф билан табриклаб, келгусидаги ишларида ривож ва муваффақиятлар тилайди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими