Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тарғиб қилинмоқда


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини кенг аҳоли эътиборига етказиш мақсадида жойларда учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.
Давлат раҳбарининг бу галги Мурожаатномасида “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, Янги 2021 йилга ном берилди ҳамда мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси Сирдарё вилоят вакиллиги билан ҳамкорликда ҳамда туман (шаҳар) имом хатиблари ва ходимлари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида Мурожаатномада қайд этилган диний бағрикенглик ва диний эркинлик масалалари муҳокамалар марказида бўлди.

Мулоқотда Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сафарбой Тоғаев муҳтарам Президентимиз томонидан бу борада илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

  • Эътибор қаратадиган бўлсак, Мурожаатномада илгари сурилган ҳар бир масала ўта долзарб ва инсонпарварлик принципларига таянилган, айниқса ҳар бир соҳани ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларнинг белгилаб берилганлиги  мамлакатни янада тараққий эттириш йўлида устувор аҳамият касб этади, - дейди ўз маърузасида Сафарбой Тоғаев.

Тадбир давомида Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, аҳамияти  тингловчилар эътиборига батафсил етказилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими