Yangiliklar
Адлия вазирлиги Ўзбекистон пахта хирмони тўлишига ҳисса қўшмоқда
Сирдарё вилояти юридик коллежига иккинчи ва ундан кейинги таълим олиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш бошланди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят Марказий банки ҳамда вилоят бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ўртасида хамкорлик қилиш тўғрисида Меморандум имзоланди.
Унга кўра ҳар ойнинг учинчи ҳафтаси душанба кунида томонлар “Навбатсиз кун” акциясини ўтказади.
Муҳтарам Президентимизнинг “Обод қишлоқ дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоят ҳокимлигининг тегишли қарорига асосан вилоятдаги 8 та туманда 16 та обод қишлоқлари ташкил этилиб, Фармон ва қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлигининг Дастури қабул қилинди.
Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этишдаги муаммолар ва уларинг ечими юзасидан минтақавий семинар ташкиллаштирилди.
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Сирдарё вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг ташаббуси билан “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этишдаги муаммолар” мавзусида семинар ташкиллаштирилди. Ушбу семинарни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ташкилий назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи Абдумутал Дадажонов бошқариб борди.
Ўзбекистон баскетбол федерацияси Президенти-Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетовнинг ташаббуси билан Республика бўйлаб баскетбол лигасини ташкил этиш бўйича бир қатор кўрсатмалар берилган эди.
Мусулмон оламининг улуғ айёми-Қурбон ҳайити арафасида Ховос тумани марказида жойлашган янги жомъе масжиди қурилиб фойдаланишга топширилди.
Маросимда вилоят ҳокимнинг биринчи ўринбосари М.Эшматов, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов ҳамда вилоят бош Имом ҳатиби Ҳабибуллоҳ Зокиров ҳамда туман оқсоқоллари иштирок этди.
Тадбир давомида адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов келгусида ушбу масжид халқимизга хизмат қилиши мақсадида масжидини фаолият юритиши билан боғлиқ ҳуқуқий ҳужжатларни масжид имоми Абдуғаффор Мухаммадиевга тантанали тарзда топширди.
Барчамизга яхши маълумки, 2018 йил 27 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармондан кўзланган асосий мақсад ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш, иш ўринлари яратиш ва ёшлар бандлигини таъминлашдан иборатдир.
30 июль-Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни муносабати “Одам савдосига қарши сен ҳам кураш” мавзусида билан Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳридаги “Гулистон қурилиш касб хунар коллежи” мажлислар залида “Обод юрт” маҳалла фуқаролари йиғини фуқаролари ҳамда Гулистон шаҳридаги барча маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари иштирокида давра суҳбати ташкиллаштирилди.
Давра суҳбатида вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси Л.Худойқулов, Ички ишлар бошқармаси Одам савдосига қарши курашиш бўлими инспектори Д.Хаитовлар иштирок этишди.
Тадбир давомида одам савдоси ва унинг оқибатлари, унинг келиб чиқиши оқибатлари бўйича маъруза қилинди.
Адлия бошқармаси ходими Л.Худойқулов ўз маърузасида Одам савдосига қарши курашишда адлия органларининг роли ҳақида гапириб ўтди.
Йиғилиш сўнгида одам савдосига қарши курашиш бўйича Ички ишлар бошқармаси томонидан тайёрланган видеоролик намойиш этилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

Жорий йилнинг 21 июль куни Сирдарё вилоят марказий банки мажлислар залида вилоят прокуратураси ҳамда адлия бошқармаси ҳамкорликда вилоятдаги банк муассасалари ходимларига коррупция ва унинг оқибатлари тушунтирилиб ўтилди.
Маърузада сўз олган вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси Л.Худойқулов коррупцияга қарши курашда давлатимиз томонидан толиб борилаётган сиёсатлар ва уларни бартараф қилиш бўйича идоралараро комиссияларнинг вазифалари шу жумладан адлия органларининг бу борадаги ишлари ҳусусида гапириб ўтди.
Шундан сўнг Коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси томонидан тайёрланган “Коррупция ўзи нима” мавзусида қисқача видеоролик намойиши қўйиб берилди.
Адлия бошқармаси ҳуқуқий
тарғибот ва маърифат бўлими