Yangiliklar
09
Ҳуқуқий давлат асоси
Мустақил давлатчиликнинг суверен белгиси ҳисобланмиш Конституция аввало миллатнинг юзи, халқнинг эрки иродаси, жамият тараққиётининг асосидир. Демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш мақсадида қабул қилинган Конституциямизнинг ғояси, асосий принцип ва қоидалари умумэътироф этилган халқаро талаблар билан бирга халқимизнинг минг йиллар давомида шаклланиб келган қадриятларини ҳам ўзида мужассам этган.
06
БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН!
Ўзбекистон Республикаси Адлия органлари ва муассасалари жамоаси мамлакатимиз халқини Конституциямизнинг 21йиллик қутлуғ байрами билан самимий муборакбод этади.
05
Байрамга бағишланган тадбир
Барча соҳалар каби ўтган йиллар давомида қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилди. Бу ислоҳотлар барча ҳокимият тармоқларининг ваколатларини аниқ белгилаш ва улар ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш асосида йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда.
04
Энг яхши нотариал идора
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳудудида фаолият юритаётган барча давлат нотариал идоралари ўртасида бошқарма тизимида фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиб келаётган нотариал идоралар ўртасида “Энг яхши нотариал идора” кўрик танлови ўтказилмоқда.
02
Жамият тараққиётининг асоси
Сирдарё вилоятида ҳам Конституциямизнинг 21 йиллигига бағишланган учрашув, давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилиб келинмоқда.
27
Конституция – тадбиркорлик тараққиётининг кафолати
Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш бўйича инспекциялар фаолиятида мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида қонунийликка риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек инспекциялар фаолиятига услубий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири саналади.
26
Конституция – бахтимиз пойдевори
Гулистонда - Конституция - бахтимиз пойдевори - кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.
22
Энг яхши ФҲДЁ органи
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ФҲДЁ органлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш ҳамда намунали хизмат қилаётган ФҲДЁ ходимларини рағбатлантириш мақсадида, 2013 йилнинг октябрь-декабрь ойларида бошқарма тизимида фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиб келаётган ФҲДЁ органлари ўртасида “Энг яхши ФҲДЁ органи” кўрик танлови ўтказилмоқда.
22
Конституция - бахтимиз пойдевори
Гулистон шаҳрида вилоят халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия масканлари, «Болалалар шаҳарчаси» ҳамкорлигида “Конституция-бахтимиз пойдевори” деб номланган тадбир ташкил этилди.
19
Суд экспертизасини ривожлантириш истиқболлари
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси (IRZ) ҳамкорлигида “Ўзбекистонда суд-экспертлик фаолиятининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди.