Yangiliklar
"9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни" га бағишланди.
Баъзан жамият механизмининг чиришига ўзимизнинг дангасалигимиз сабаб бўлади. Яъни, ҳужжатлар рпасмийлаштириб, югуриб юришдан эриниб, бирорта масъул ходимни «йўлдан урамиз», яъни унга бирор нарса қистириб, ишимизни осон битиришга ҳаракат қиламиз.
Сирдарё вилояти маркази – Гулистон шаҳридаги Олим Хўжаев номидаги мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан бошқарманинг Ташкилий назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи Бахтиёр Ҳожимуродов " 2019 йил ноябрь ойининг энг яхши ходими” деб эълон қилинди.
Ховос тумани адлия бўлими томонидан тумандаги "Сирдарё барака чеварлари" МЧЖ ишчилари учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Мирзаобод туман адлия бўлими томонидан туманда жойлашган ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан "Конституция - Эркинлик, Адолат ва Тенгликнинг мустаҳкам пойдевори" ҳамда хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш борасида "Биз зўравонликка қаршимиз" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Оқолтин туман адлия бўлими томонидан, туман маънавият ва маърифат бўлими, "Нуроний" жамғармаси билан ҳамкорликда тумандаги Фарғона шаҳарчасида жойлашган Н-Р- сонли ҳарбий қисм офицер ва хизматчилари учун "Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар" мавзусида семинар ташкил этилди.
Биз бугун Конституциямизни варақлар эканмиз, ўзида жаҳон конституциявий тараққиёт тажрибаси, умуминсоний ва шарқона қадриятлар ҳамда халқимизнинг ҳаёт синовларидан ўтган ҳуқуқий маънавият қадриятлари ифодасини кўрамиз. Ўзининг мазмун-моҳияти “Инсон, унинг ҳаёти эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади” деган юксак инсонпарварлик қоидага асосланади.
Сирдарё вилоят адлия бошқармасида адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкуловнинг фуқаролар учун шахсий қабули ташкил этилди.
Бугун Сирдарё вилоят адлия бошқармаси эрталабдан гавжум бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида илгари сурилган бешта муҳим ташаббусдан келиб чиқиб, шунингдек, ходимларнинг ишчанлик қобилиятларини ошириш, ходимлар ўртасида маънавий муҳитни янада ривожлантириш ҳамда фарзандларнинг ўз ота-оналарини иш жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида бошқарма биносида "Оила куни" (Family day) тадбири ўтказилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан сайлов қонунчилиги тарғиботи қизғин давом эттирилмоқда.