Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

ИШЧИНГИЗГА ИШ ҲАҚИНИ ВАҚТИДА ТЎЛАНГ!


Боёвут туман адлия бўлимига 2020 йил 27 апрел куни Бобоюрт маҳалласи Янги кун кўчаси 5-уйда яшовчи фуқаро Б.Қаршибаевдан мурожаат келиб тушди. Мурожаатчи ўзи ишлаб келган  Боёвут Агросервис МТП дан 2020 йил апрель ойига қадар 4 905 731 сўмлик ойлик иш ҳақини олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судига иш ҳақини ундириш юзасидан даъво ариза киритилди. Жорий йилнинг 1 май куни суд буйруғи чиқарилиб, фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди.

Жаҳонгир Шомирзаев,

Боёвут туман адлия бўлими бошлиғи