Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Сирдарёда офатдан зарар кўрганларга ҳуқуқий кўмак берилмоқда


Сирдарё туман адлия бўлими ҳамда Мадад ННТнинг Сирдарё туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси билан ҳамкорликда тумандаги 525-сонли ҳарбий қисмда жойлаштирилган Оқолтин ва Мирзаобод туманларидан эвакуация килинган фукаролар учун ҳуқуқий маслаҳат бурчаги ташкил этилди, деб хабар бермоқда Сирдарё туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Камолиддин Эрназаров.
Жумладан, Оқолтин тумани, Саховат маҳалласидаги 9/4 уйда яшовчи фуқаро М.Жаркинбаеванинг кадастр ҳужжатларини қайта тиклаш бўйича, Оқолтин тумани, Уч-том МФЙ, Янги ҳаёт кўчаси 2/2 уйда яшовчи фуқаро Д.Рустамованинг паспорт ва уй кадастр ҳужжатларини қайта тиклаш бўйича мурожаатларига хуқуқий тушунтиришлар берилган.

"Улар тўғрисидаги маълумотларни туман Давлат хизматлари марказида офатдан ҳужжатларини йўқотган фуқаролар рўйхатига киритилиши таъминланди",— дейилади хабарда.