Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Янгиер шаҳар ДСЭНМ ходимига қўшимча тўловларни тўламай келган


Янгиер шаҳар адлия бўлимига шаҳар Давлат санитария ва эпидемология назорат маркази кадрлар бўйича испектори Г.Ўлжаева 2019 йил январь ойидан август ойигача ойлигига қўшилган қўшимчалар тўланмаганлиги сабабли ойлик иш ҳақини олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Аниқланишича, Г.Ўлжаева марказда кадрлар бўйича инспектор лавозимига меҳнат шартномаси асосида 3 разряд билан ишга қабул қилинган. Орадан тўққиз йил ўтгач, яъни 2019 йил 6 сентябрдан  ходимнинг лавозими 6 разряд этиб белгиланиб, меҳнатига ҳақ тўлаб келинган.

Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга кўра марказ томонидан Г.Ўлжаевага қўшимча тўлов берилиши керак бўлган. Ходимга 2019 йил январь ойидан август ойига қадар ишлаган даври учун жами 1 115 342 сўм иш ҳақи тўлаб берилмаган. Бунинг оқибатида марказ томонидан қонунбузилишига йўл қўйилган.

Шу муносабат билан, Янгиер шаҳар адлия бўлими Давлат санитария ва эпидемология назорат марказига Г.Ўлжаевага шу кунга қадар тўланмай қолган иш ҳақини тўлаб бериш бўйича тақдимнома киритди.

Мазкур тақдимнома Марказда ўтказилган умумий йиғилишда муҳокама қилиниб, унда кўрсатилган қонун талаблари ҳақиқатан ижро этилмаганлиги сабабли масъул шахслар огоҳлантирилиб, ходимга жорий йилнинг апрель ойида ойлигига қўшилган қўшимчалари тўлаб берилди.

Мурод ТЎРАҚУЛОВ,
Янгиер шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси