Янгиликлар
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси тизимидаги давлат нотариал идоралари фаолияти тугатилди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрда қабул қилинган ПФ-5816 -сон "Ўзбекистон Республикасида Нотариат тизимни тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ давлат нотариал идораларини нодавлат нотариал идоралар этиб қайта ташкил этилиши белгиланган эди.
Хусусий нотариуслар фаолияти йўлга қўйилишидан мақсад аҳолининг нотариал хизматларга бўлган талабини қондириш, нотариат соҳасида эркин рақобат муҳитининг шаклланиши, ортиқча бюрократия ва коррупция ҳолатларига тўла барҳам беришдан иборат.
Энди нотариал идорада ортиқча навбат кутиш ҳолатлари барҳам топади, фуқаролар ҳафтанинг исталган кунида нотариус хизматидан фойдаланиши мумкин бўлади.
Ҳурматли Сирдарёликлар!
Сизларга янада қулай бўлиши учун, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси вилоят ҳудудида фаолият юритаётган 23 нафар хусусий нотариуслар тўғрисидаги маълумотни эълон қилади.
