Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН БОР


Сардоба туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида 100 дан зиёд мурожаатлар келиб тушди. Улардан 80 таси қаноатлантирилган ва 4 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Қолганлари тегишлилигича манфаатдор ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Хусусан, Сардоба “Агросервис” МТПнинг жами 10 нафар ходимларидан жами 101.520.000 (Бир юз бир миллион беш юз йигирма минг) сўм миқдоридаги қарздорлиги мавжудлигини маълум бўлди.

Фуқаролар манфаатида, Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро суднинг қарори билан жами 101.520.00 сўм миқдоридаги ойлик иш ҳақлари ундириш берилди.

Бундан ташқари, ходимларнинг тўлаб берилмаган ойлик иш ҳақлари ҳисобидан жами 12 568 000 (ўн икки миллион беш юз олмиш саккиз минг) сўм ундириш юзасидан “Тоза ҳудуд” ДУК Сардоба туман филиалига тақдимнома киритилди.

Тақдимнома натижаси бўйича жами 12 568 000 ойлик иш ҳақини ундириб берилди.

Март ойининг 16 нчи санасидан бошлаб, жисмоний ва юридик шахслардан ижтимоий тармоқлар ҳамда телефон орқали мурожаатларни қабул қилишни бошладик. Шу кунгача бўлимга Инсон ҳуқуқлари бўйича 40 дан зиёд, тадбиркорлик фаолияти юзасидан 15 та, турли мавзуларда 30 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар онлайн тарзда берилмоқда. Муаммолар ҳамкор ташкилотлар билан онлайн мулоқот орқали ҳал этилмоқда.


Ғ.Абсаламов,

Сардоба туман адлия  бўлими бошлиғи