Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

08
Президент қарорлари ва топшириқлари ижроси ўрганилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига асосан жорий йилнинг 7-8 май кунлари Администрация масъул ходими Ф.Гулямов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор соҳалардаги қарорлари ва топшириқларининг Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридаги ижросини ўрганиш белгиланган. Айни кунларда ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятида бўлиб турибди.

07
Sirdaryo viloyati yuridik texnikumi o'quvchisi «Oltin fond» yoshlari safida

O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.Mirziyoev tomonidan 2020 yil 25 dekabr kuni mamlakatimiz yoshlari bilan bo'lib o'tgan Yoshlar forumida barcha hududlarda tuman va shaharlar kesimida iqtidorli, iste'dodli yoshlardan iborat "Oltin fond" shakllantirilishi to'g'risida ta'kidlangan edi. Hozir mana shu islohotlar amalda o'z ifodasini topmoqda.

07
Сайлов қонунчилигига оид янгиликлар тарғиб қилинди

Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Қонун (08.02.2021 йил) қабул қилинди.

Ховос тумани “Фарҳод” маҳалласида ташкил қилинган тадбир мазкур қонун тарғиботига бағишланди.

07
АДЛИЯ БЎЛИМИ АРАЛАШГАЧ...

Инсон тақдири, унинг ҳақ-ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳар бир мурожаат адлия органларининг ваколати доирасида ўрганиб чиқилади ва тегишли ҳатти-ҳаракатлар амалга оширилади. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

07
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...

Савол: Иш жойимдан бир ой муддатга меҳнат таътилига чиққанлигим сабабли фарзандимни боғчага жўнатмаяпман. Ушбу ҳолатда боғчага борилмаган кун учун пул тўлашим керакми?

Саволга Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Ҳилола Сулаймонбекова жавоб берди

06
Э Ъ Л О Н !

Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонуни 15-3-моддасига мувофиқ Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2021 йил 4 майдаги 109-ум-сонли буйруғи билан, Оқолтин туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ташходжаева Нодира Насировнага тегишли SI 0010-сонли лицензиянинг амал қилиши 2021 йил 5 май кунидан тугатилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

06
Э Ъ Л О Н !

Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонуни 15-2-моддасига мувофиқ Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2021 йил 4 майдаги 108-ум-сонли буйруғи билан, Мирзаобод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Махсуджанов Абдулмуталлип Сайфулла ўғлига тегишли SI 0009-сонли лицензиянинг амал қилиши 2021 йил 5 май кунидан 15 кун муддатга тўхтатилди.

06
9 МАЙ – ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

Бу йил фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги жойларда кенг нишонланмоқда.
9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов  2-жаҳон уруши қатнашчиси Бектурсун Пирматов ҳолидан хабар олди.

06
СИЗ ДОИМО ЭЪЗОЗДАСИЗ

Дунёда касблар кўп. Ҳар бирининг ўз йўналиши, ўзига оҳанрабодек тортувчи жозибаси бор. Ўз касбидан бахт топганлар талайгина.Ҳуқуқшунос Мастура Эминова ана шундай бахтлилар сафида.

06
9 май – Хотира ва қадрлаш куни

ЯХШИЛАР ЁДИ

Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, қисқа умр кечирган бўлса-да, одамлар қалбида эзгу ном қолдиради. Бобомурод Исақулов ҳаётни севарди, инсонларнинг фақат яхши томонларини кўрар, ҳар ишдан ҳикмат изларди.