Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

СИРДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ


Эрназаров Камолиддин Миноварович 1984 йил 7 октябрда Сирдарё вилояти Сардоба туманида туғилган. Маълумоти олий, 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2010 йилда Тошкент шаҳар Узмиллийбанк “Саёҳат” бўлими бош юристконсульти лавозимидан бошлаган. 2013-2018 йилларда турли масъул лавозимларда ишлаган. 2018 йилдан шу кунга қадар Сирдарё туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

  Алимов Шухрат Ашрабович 1973 йил 20 июнда Сирдарё вилояти Боёвут туманида туғилган. Маълумоти олий, 1995 йилда Тошкент Давлат Аграр университетини, 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини тамомлаган, мутахассислиги мухандис, ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 1995 йилда Боёвут тумани ҳокимлигининг маркетинг бўлими мутахассиси лавозимидан бошлаган. 1996-2016 йиллар давомида  ички ишлар тизимида турли масъул лавозимларда ишлади. 2019 йилдан Сирдарё вилояти адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритди.

Ш.Алимов  тайинловга қадар Сирдарё туман адлия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эркабаев Хоким Исмоилжонович 1988 йил 29 мартда Сирдарё вилояти Оқолтин туманида туғилган. Маълумоти олий, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси МХХ институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ходими лавозимидан бошлаган. 2019-2021 йиллар давомида Гулистон шаҳар адлия бўлими катта маслаҳатчиси, Оқолтин туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритди.

  Адлия бошқармаси жамоаси Эрназаров Камолиддин Миноварович, Алимов Шухрат Ашрабович, Эркабаев Хоким Исмоилжоновични ушбу тайинлов билан табриклайди ва уларнинг келгуси ишларида муваффақият тилайди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими