Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

САЙЛОВ – ДЕМОКРАТИЯ КЎЗГУСИ


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган воқеадир. Сайловни тегишли қонунчилик талаблари асосида, умумэътироф этилган халқаро меъёрларга мувофиқ ўтказиш, фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг сайлов қонунчилиги бўйича билимларини юксалтириш масалалари жуда долзарб. Бу борада Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан тарғибот режаси тасдиқланиб, жойларда семинарлар, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил қилинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Сирдарё вилояти автомобиль йўллари бошқармасида бўлиб ўтди.
Тадбирда адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Д.Умурзоқова Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Мулоқот давомида сайлов жараёнларини ўтказиш тартиби, сиёсий партияларнинг ваколатлари, муддатидан олдин овоз бериш тартиблари, такрорий сайлов ўтказиш жараёнлари хусусида батафсил сўз юритилди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларга кўргазмали тарғибот материаллари – буклет ва флаерлар тарқатилди.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими