Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Сайёр_қабул


Сардоба туманидаги “Халқобод”, “Қуйитош”, “Янгиқишлоқ” ва “Бўстон” маҳаллалари  фуқаролари учун туман сектор раҳбарлари ва адлия бўлими бошлиғининг сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабул давомида банкдан кредит олиш, уй-жойни расмийлаштириш, мерос, субсидия, алиментни ундириш каби масалалар бўйича қилинган мурожаатларга Сардоба туман адлия бўлими бошлиғи Илҳом Юнусов томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабулда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар атрофлича муҳокама қилиниб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Муддат талаб қиладиган масалалар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.