Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев Гулистон шаҳрининг “Улуғобод” маҳалласида сайёр қабул ўтказди


Халқ билан мулоқот қилиш, дарду ташвишлари, орзу-истакларини билиш, уларни ўйлантираётган муаммолар ечимини топишда сайёр қабулларнинг аҳамияти катта.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаевнинг Гулистон шаҳри “Улуғобод” МФЙда ўтказган сайёр қабулида 20 га яқин турли масалаларда мурожаатлар қабул қилинди.

Жумладан, фуқаро Н.Ершова ёлғиз она эканлиги, ўзининг      уй-жойи йўқлиги сабабли отасини уйида яшаб келаётганлиги, 2 нафар фарзанди борлиги, бироқ аёллар дафтарига киритилмаётганлиги, иқтисодий жиҳатдан жуда ночор аҳволда эканлиги сабабли моддий ёрдам кўрсатилишида амалий ёрдам сўради.

Қабул жараёнида фуқаро Н.Ершовага Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарори билан тасдиқланган “Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом юзасидан тегишли тушунтиришлар берилиб, ушбу мурожаат алоҳида назоратга олинди.

Шундан сўнг фуқаро А.Абдухалиловнинг мурожаати тингланди. Унинг ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун имтиёзли кредит ажратиш бўйича мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш беришни сўраб қилган мурожаати юзасидан тижорат банкларининг мутахассислари томонидан тегишли тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, фуқаро С.Салиева ўзи яшаб келаётган "Ибрат" кўчасининг йўллари талабга жавоб бермаслигини маълум қилиб, йўлларни асфальт қилиш масаласига ечим топишда амалий кўмак сўради.

Шунингдек, сайёр қабулда моддий ёрдам олиш, кредит ажратиш, ишга жойлашиш каби мазмунда келиб тушган 10 дан ортиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 8 та мурожаат иш юритувга қабул қилинди.

Сайёр қабулда шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази, Пенсия таъминоти, тиббиёт бўлимлари, кадастр, туман электр тармоқлари корхонаси, тижорат банклари ва бошқа ижтимоий соҳа масъул ходимлари иштирок этдилар.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими