Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Гулистон туман ички ишлар бўлимида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида семинар ташкил этилди.


Гулистон туман ички ишлар бўлимида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ш.Исканов томонидан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти юзасидан кенг маълумотлар берилди.  

Коррупцияга қарши курашиш масаласи ҳамиша долзарб аҳамият касб этган. Президент Фармонига мувофиқ, “Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри” юритилади, давлат хизматчилари даромадлари ва мол-мулки декларация қилинади, - деди туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ш.Исканов ўз маърузасида. - Бу борада янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар коррупцияни келтириб чиқариши мумкин бўлган омилларга барҳам бериши, шубҳасиз.

Тадбирда коррупция иллатига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар, коррупциянинг жамият ривожлашидаги салбий таъсири ва коррупцияни олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича батафсил тушунчалар берилди. 

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими