Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

24
Қудратов Иномжон Саттаркулович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қудратов Иномжон Саттаркулович   жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди.

24
"АДЛИЯ ТАДБИРКОРГА ДЎСТ" ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА АКЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича котибияти кўмагида амалга оширилаётган “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида барча давлат органларини жалб қилган ҳолда “Сен тадбиркор учун нима қилдинг?” акциясини ўтказиш ҳам белгиланган бўлиб, бугун Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими ҳамда Гулистон шаҳар адлия бўлими билан биргаликда Гулистон шаҳрида ушбу акция ўтказилди.

24
ГУЛИСТОНДА "БИЗ БИРГАМИЗ!"АКЦИЯСИ

     Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан 2019 йил 29 ноябрда тасдиқланган «Халқ билан мулоқотни кенгайтириш, фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини янада ошириш ва аҳоли учун долазрб муаммоларни ҳал этишга қаратилган долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган амалий чора-тадбирлар режасини амалга ошириш бўйича назорат режанинг 18 - банди ижроси  юзасидан Гулистон шаҳрида ногирон болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида  улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш бўйича “Биз биргамиз!” акцияси ташкил этилди.

20
Сирдарё вилояти: кун хабарлари қисқа сатрларда

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан мактабгача таълим ташкилотларида “Ҳуқуқий алифбо” соатларини ўтиш белгиланди.

Шу муносабат билан Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг иш режасига асосан туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан бошқарма ходимлари билан ҳамкорликда ҳудудлардаги мактабгача таълим ташкилотларида жорий йилнинг 10-24 декабрь кунлари давомида “Ҳуқуқий алифбо” соатларини ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда.

19
Сирдарё вилояти юридик коллежида "Ахборот хавфсизлиги" мавзусида очиқ дарс машғулоти ташкил этилди.

Сирдарё вилояти юридик коллежи 1-гуруҳида Юридик амалиётда АКТни қўллаш фанидан ўқитувчи Г.Маллаева томонидан "Ахборот хавфсизлиги" мавзусида очиқ дарс машғулоти ташкил этилди.

18
ҚОНУНЛАРГА ОҒИШМАСДАН АМАЛ ҚИЛИШ - ИНСОННИНГ МАЪНАВИЙ ВА МАДАНИЙ САВИЯСИНИ БЕЛГИЛАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилиш белгиланган “Инсоннинг маънавий ва маданий савияси унинг қонунларга оғишмай амал қилишида намоён бўлади” мавзусида Республика иншолар танловининг  Гулистон шаҳар босқичи  ўтказилди.

18
Ҳуқуқий тарбияни мактабгача таълим тизимидан бошлаймиз

Ҳуқуқий тарбияни мактабгача таълим тизимидан бошлашимиз, бу борадаги илк кўникмалар она алласи каби фарзандларимиз қалбидан умрбод жой олиши даркор, - деган эдилар давлатимиз раҳбари Конституциянинг 27 йиллигига бағишланган маърузасида.

11
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси қуйидаги бўш иш ўринларига ишга кириш учун 2019 йил 25 декабрь куни соат 15-00да Сирдарё вилоят адлия бошқармаси биносида бўлиб ўтадиган танловда иштирок этишга таклиф этади!

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси қуйидаги бўш иш ўринларига ишга кириш учун 2019 йил 25 декабрь куни соат 15-00да Сирдарё вилоят адлия бошқармаси биносида бўлиб ўтадиган танловда иштирок этишга таклиф этади!

09
БОШ ҚОМУСИМИЗ -БАХТИМИЗ ВА ЭРКИМИЗ КАФОЛАТИ

Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи Турсунбой Каримов туман ҳокимлиги биносида  туман 4 та сектор рахбарлари ҳамда фаоллар иштирокида ташкил этилган  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 27 йиллиги муносабати билан байрам тадбирида   Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тарихи, унинг мазмун-моҳияти ҳамда  киритилган қўшимча ва ўзгартишлар юзасидан маъруза қилди.

09
КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ 27 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бугун Сирдарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги ҳамда "9  декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни"га бағишланган ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

         Тадбирни бошқарма бошлиғининг ўринбосари,  подполковник Шерзод Мамарасулов олиб борди.