Янгиликлар
27
АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ АХБОРОТИ ТИНГЛАНДИ
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилишида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ж. Нуритдинов 2019 йилда норма ижодкорлиги фаолияти, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати тўғрисида ахборот берди.
Йиғилишда адлия органлари томонидан бу борада амалга оширилган ишлар кенг муҳокама қилиниб, депутатларни қизиқтирган барча саволларга тегишли жавоблар берилди.