Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Адлия аралашуви билан ишга тикланди


Сирдарё туман адлия бўлимига фуқаро Н.Анкобаевадан 2020 йил 14 февраль куни туман ДСЭНМдан ишдан ноқонуний бўшатилганлиги,  ишга тиклашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати келиб тушди. Мурожаат адлия бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. 

Аниқланишича, туман ДСЭНМ бош врачи вазифасини вақтинча бажарувчи Э.Норқуловнинг 2019 йил 30 декабрдаги 98-сонли буйруғи билан фуқаро Н.Анкобаеванинг ҳомиладор эканлиги ҳақида тиббий хулоса бўлса-да у билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат Кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1- бандига кўра иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган. 

Ҳолбуки, Меҳнат кодексининг 237-моддаси яъни ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди. Корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилиниши мумкин. 

Ушбу мурожаат юзасидан туман Санитария-эпедимиологик осойишталик марказига тақдимнома таъсир чораси киритилди ва натижада марказ раҳбарининг 02.03.2020 йилдаги №68-сонли буйруғи билан Н.Анкабаева ишга тикланди.

Ушбу қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган ДСЭНМнинг мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми билан маъмурий жазо чораси қўллаш тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига таклиф киритилди.