Yangiliklar
Ҳудуддаги кексаларни эъзозлаш ва улар ҳолидан хабар олиш Мирзаобод туманида ҳам давом этди. Туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Фарҳод Сиддиқов туман тиббиёт бирлашмасида даволанаётган кексалар билан учрашув ўтказди.
Ушбу шиор остида вилоятимиз туман-шаҳарларида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, Гулистон шаҳар адлия бўлими ҳамда Гулистон шаҳар бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси масъул ходимлари шаҳардаги Уруш ва меҳнат фахрийлари шифохонасида даволанаётган кексалар учун сайёр ҳуқуқий маслаҳат тадбири ташкил қилинди.
Бутун дунёда 1 октябрь - Халқаро Кексалар Куни сифатида нишонланади.
Адлия вазирлиги тизимида ҳар йили ушбу санага алоҳида эътибор қаратилади. Бу йил ҳам ушбу санага бағишланган тадбирлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, шу жумладан, Сирдарё вилоятида ҳам ўтказилмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, вилоятда сайловолди тарғибот тадбирлари шиддат билан бошланиб кетди. Сайлов қонунчилигини айниқса, вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари масъул ходимлари фаол тарғибот қилмоқдалар.
Вилоят маънавият ва маърифат маркази биносида Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоев, маҳаллий кенгашларга сайлов ўтказувчи Гулистон шаҳар сайлов комиссияси раиси Ҳ.Ўрмонов, Президент администрацияси ҳузуридаги сиёсий тадқиқотлар институти вакили С.Расуловлар билан биргаликда шаҳар округ сайлов комиссияси, участка сайлов комиссиялари раислари, ўринбосарлари ва масъул котиблари, участка сайлов комиссиялари жойлашган бино раҳбарлари иштирокида сайловолди тарғибот тадбири ўтказдилар.
Мирзаобод туман адлия бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30.05. даги “Ўзбекистон Республикасида Мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 349-сонли Қарори, ушбу қарор талаблари бузилган тақдирда кўрилиши лозим таъсир чоралари ҳақида маълумот берилди.
Ховос туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлиги, туман ИИБ, имом-хатиб ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши ҳамкорлигида Тинчлик МФЙ фуқаролари билан “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида суҳбат ўтказилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вилоят филиалида чет элга ишга отланган ҳамюртларимиз билан Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси масъул ходимлари чет эл сафарига отланган юртдошларимиз билан учрашув ўтказдилар.
Сирдарё вилояти Гулистон туманида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ўтказилган давра суҳбати шундай номланди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ҳамда Гулистон Давлат университетининг ҳамкорлик дастурига асосан ҳафтанинг ҳар сешанба куни “Ахборот соатлари” ўтказилаётир.