Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

ҲАҚ ЖОЙИГА ҚАРОР ТОПДИ, З.АБДУРАЗЗОҚОВА ВА ҲАМКАСБЛАРИГА МАДАД ПУЛИ ТЎЛИҚ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган тақдирда ходимларга моддий мадад бериш учун қўшимча кафолатлар берилади. Хусусан, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органидан иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлишади. 

Сайхунобод туман адлия бўлими томонидан иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатилган ходимларнинг компенсация тўловларини тўлаб бериш бўйича Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмасига тақдимнома киритилди. 

Шу билан бирга Сайхунобод тумани Бандликка кўмаклашувчи марказ раҳбарига ҳам ушбу ҳолат юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш юзасидан таклиф киритилди. 

Натижада, тиббиёт бирлашмасининг штатлар қисқариши муносабати билан муҳнат шартномаси бекор қилинган жами 15 нафар ходимларига 14 млн 931 минг 714 сўм мадад пули ҳисобланиб, тўлаб берилди.